Филипе Луис "Барселона"га ўтиши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзда "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луисни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 33 ёшли бразилиялик футболчини ўзининг асосий қанот ҳимоячиси Жорди Альбага муносиб ўриндош сифатида қарамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Филипе Луиснинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у “Барселона”га текинга тушиши мумкин.
Маълумот учун, Луис жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар