Филипе Луис: Фаолиятимни "Атлетико"да якунламоқчиман
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Филипе Луис келажак фаолияти борасида тўхталиб ўтди.
“Менинг “Атлетико” билан амалдаги шартномам ёзда ўз ниҳоясига етади. “Челси”дан “Атлетико”га қайтган пайтим фаолиятимни айнан Мадридда якунлашни хоҳлаганман. Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг эса клуб тузилмасида ишламоқчиман. Бироқ, футболда ҳаммаси тез-тез ўзгариб туради. Умид қиламанки мен “Атлетико”да яна 2-3 йил ўйнайман, шундан сўнг фаолиятимни тугатаман. Лекин ҳаммаси раҳбариятга боғлиқ”, - дейди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 33 ёшли футболчи ёзда “Атлетико”дан кетиши ва унга "Милан", "Ювентус" ва "Интер" клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар