Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер UFC билан шартнома имзолаши мумкин. The Money Team Russia асосчиси Тимофей Кургиннинг сўзларига кўра, гап жуда катта миқдордаги пул ҳақида кетмоқда.

Мен Флойднинг UFC билан музокаралар олиб бораётганлигини биламан. Агар у шартнома имзоласа, 9 белгидан (9 хонали сон – SPORTS.uz) камини кўрмаймиз, – дея Кургиннинг сўзларини келтиради RT Sport нашри.

Флойд Мейвезер профессионал рингда 50 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. У 2017 йил августида UFC жангчиси Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиб, 10-раундда ғалаба қозонган.

UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов Макгрегор устидан қозонилган ғалабадан сўнг Мейвезерни жангга чақирган, ўз навбатида боксчи бунга розилик берган.

Ҳозир Хабиб ўз жангларини Конор сингари сота олмайди. Бутун дунё бўйлаб Хабибга бўлган қизиқиш тез ортмоқда. Флойднинг Конор билан жанги 600 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирди. Агар Хабибнинг жанги бунинг ярмини йиға олса ҳам, катта пул бўлар эди, – дея қўшимча қилган Кургин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98