Футзал: “Олмалиқ” “Пахтакор”ни йирик ҳисобда тор-мор қилди


Футзал бўйича XXI миллий чемпионат иккинчи босқич беллашувларига старт берилди. Бугун чорак финалнинг дастлабки кун баҳслари бўлиб ўтмоқда. Амалдаги чемпион "Олмалиқ" гуруҳ босқичини 8-ўринда якунлаган "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим этди, дея хабар беради ЎФУ матбуот хизмати.

Олий лига
Чорак финал
06.03.2017

"Олмалиқ" - "Пахтакор" 11:4

Голлар: С.Шоаҳмедов 1, Ф.Абдумавлонов 7, 15, 20, Ж.Аноров 8, 16, 25, 35, Ж.Шарипов 9, 38, А.Шлема 39 - Ш.Шобаҳромов 24, 30 (пен.), С.Аухатов 35 (дабл пен.), М.Мирҳамидов 36.


Кескин курашларга бой ва тенгма-тенг ўтган ўйинда "Дўстлик-AIN" жамоаси "Максам-Чирчиқ"ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

"Максам-Чирчиқ" - "Дўстлик-AIN" 1:2

Голлар: Т.Тўрақулов 15 - Ф.Фахриддинов 1, Ш.Мустафоев 36

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!