Футзал. Супер Лига баҳсларига қуръа ташланди
Футзал бўйича ҳаваскор жамоалар ўртасида ўтказиладиган "Супер Лига" беллашувларининг 2016-2017 йилги мавсумига старт берилди. Бу сафар ҳам мусобақада ўтган йилгидек 14та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу йил амалдаги чемпион "Prodigy" иштирок этмайди. "Eriell", "Олтин Тепа", "Гулистон" ва "Five Star" жамоалари эса янги иштирокчилар ҳисобланади. "Eriell" икки йил олдин чемпион бўлган ва ўтган мавсум учрашувларда иштирок этмаган эди.
Қуйида "Супер Лига" 2016-2017 йилги мавсумининг дастлабки тур ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз.
Супер Лига
18.12.2016
1-тур
"Ўзсаноатқурилишбанк" - "Говоряшчие руками"
"All Brands" - "DHL"
"Enter Engineering" - "SAS"
"Олтин Тепа" - "Eriell"
"ЎзДТВ" - "Five Star"
"New Line" - "Восток"
"Гулистон" - "Истиқлол"
ЎФА матбуот хизмати
Фикрлар