Гаттузо Чалханоглуни "Милан"да олиб қолмоқчи

“Милан” бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоанинг туркиялик ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Football Italia тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 24 ёшли футболчининг трансфери борасида “РБ Лейпциг” билан келишувга эришишган, Чалханоглунинг ўзи ҳам немис клуби билан келишиб олган. Бироқ, Гаттузо ушбу трансферга қаршилик қилмоқда.

Маълумот учун, Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида А Серияда 17та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!