Годин "Милан"га ўтиши мумкин

  • 23 Nov 14:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Атлетико” Мадрид ҳимоячиси Диего Годин мавсум якунлангач “Милан”га кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

Corriere dello Sera нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи “матрасчилар” билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти. У “Атлетико” билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи, аммо мадридликлар унга фақатгина бир йиллик келишув таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Годиннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у истаган жамоасига эркин агент сифатида йўл олиши мумкин. Унга эса “Милан” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Россонерилар” спорт директори Леонардо тез орада Годин билан бу борада музокараларни бошламоқчи.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Годин ўтган ёз “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин эди. Бироқ, ўшанда “Атлетико” уни сотишни истамаганди.

Comments

You must be logged in to commet!