Ғофур Раҳимов AIBA президентлиги лавозимини тарк этишга тайёр, агар...

  • 5 ноябрь, 2018, 14:28
  • 0
  • Бокс

Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастуридан олиб ташланиш хавфи бўлса, ўз лавозимини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда Раҳимов ТАСС нашрига маълум қилган.

Мен ўзимнинг чиқишларимда бу ҳақда бир неча марта гапирдим. Агар бизнинг спортимизга қандайдир таҳдид бўладиган бўлса, мансаб мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ҳеч ким, шу жумладан ҳеч бир юқори лавозим эгаси бокс ривожига йўлига тўғаноқ бўла олмайди. Бизнинг боксчиларимиз ва севимли спорт туримиз — бокс — барчасидан устун туради, — дейди Раҳимов.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Москвада бўлиб ўтган конгресс сайловида Раҳимов AIBA президенти этиб тайинланган. Ушбу лавозимга иккинчи номзод ташкилот вице-президенти Серик Конакбаев эди.

Раҳимов бунгача AIBA президентлиги вазифасини вақтинчалик бажариб келаётган эди.

Олимпиада-2020да боксчилар сони қисқартирилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!