Ғофуров тўп сурадиган жамоа йирик ғалабага эришди

CHERY AUTO

Кеча Сербия Супер Лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Младость Лучани” ўз майдонида “Борац”ни қабул қилди.

Tecno

Голларга бой тарзда кечган баҳсда “Младость” 4:1 ҳисобида рақибидан устун келди.

Ҳамюртимиз эса захирада қолдирилди. Айтганча, мезбонлар томонидан киритилган 4 голнинг иккисига “Бунёдкор” клубининг собиқ футболчиси Милош Трифунович муаллифлик қилди.

Сербия Супер Лигаси. 7-тур

“Младость” – “Борац” 4:1

Голлар: Трифунович(38, 55 пеналтьидан), Пейевич, Оташевич(автогол 77) – Трикович(87).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!