Голландия МОҚ: Россия «Сочи-2014»да кўз бўямачилик қилганини тан олганида яхши бўлар эди
Голландия Миллий Олимпия Қўмитаси (ГМОҚ) бошқа давлатлар қўмиталарининг даъватларига қўшилган ҳолда қисқа вақт ичида Россиянинг допинг системасини текширишга чақирмоқда.
- Россия давлатининг допинг бўйича махфий битими бор, шубҳасиз бу жуда қийин масала, шу сабабдан буни кўриб чиқишни ўзи ҳам кўп вақт талаб қилади.
Биз ишонамизки МОҚ, WАДА ва бошқа спорт федерациялари ҳамма керакли бўлган чораларни қабул қилади.
Бизнинг фикримиз шуки, агарда Россия «Сочи-2014»да кўз бўямачилик қилганини тан олганида ҳаммага яхши бўлар эди.
Нима бўлган тақдирда ҳам натижалар «Пхенчон-2018»га қадар эълон қилинишига ишониб қоламиз - дея хабар қилади Голландия МОҚ вакили.
Фикрлар