
Голлар шоуси ёхуд Англия – Панама 6:1 (Видео)
ЖЧ–2018 турнири G гуруҳи 2-туридан ўрин олган Англия ва Панама терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган беллашувда англияликлар 6:1 ҳисобида зафар қучишди.
Мазкур беллашувда Харри Кейн хет-трик қайд этган бўлса, ҳимоячи Жон Стоунз дубль муаллифига айланди. Яна битта голни Жесси Лингард киритди.
Панама таркибида Филипе Балой битта жавоб голини урди. Айнан мана шу гол Панама учун ЖЧ тарихидаги илк гол сифатида қайд этилди.
Комментарии