Профессионал бокс бўйича ўрта вазнда WBA (Super), IBO, WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Геннадий Головкин (36-0-0, 33 КО) жорий мавсумда учта жанг ўтказишни режалаштирган. Нокаутчининг промоутери Том Леффер боксчи кимларга қарши рингга чиқишини ошкор қилди.

Головкин 18 март куни АҚШда барча камарларини мезбон боксчи Даниэль Жейкобсдан (32-1-0,29 КО) ҳимоя қилади. Бу жанг расман эълон қилинган.

Кузда бўладиган жангда Геннадий Головкин Мексиканинг икки буюк бокчиси - WBO чемпиони ва жаҳон рейтинги етакчиси Сауль Альварес (48-1-1, 34 КО)ёки собиқ чемпион кенжа Хулио Сезар Чавесга (50-2-1, 32 КО)рингга кўтарилишни режалаштирган.

Бу икки мексикалик боксчи май ойида ўзаро куч синашади ва ғолиб боксчи Геннадий Головкин билан учрашиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, Геннадий Гловкин жамоаси пуэрто-риколик машҳур чарм қўлқоп устаси Мигель Котто (40-5-0,33 КО) билан ҳам жанг ташкиллаштирилиши мумкинлигини маълум қилган. Агар томонлар бир тўхтамга келса Головкин - Котто жанги декабрь ойида бўлади.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98