Головкиннинг нокаутга учрашини бутун Мексика кутмоқда

Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Оскар де ла Хойя ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA ва IBO камарлари соҳиби Геннадий Головкин ва собиқ жаҳон чемпиони Саул Альварес ўртасидаги бўлиши кутилаётган жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Боксчиларнинг иккични жанги 15 сентябр куни бўлиб ўтади.

Ҳозир Сауль Мексикада жуда машҳур. Тақиқланган модда (кленбутерол) мамлакатда оддий маҳсулот қаторида. Агар Мексика гўшт ейиладиган бўлса, организмингизда кленбутерол бўлади. Аммо бу Альвареснинг Геннадий Головкинни нокаутга учратишини кутишига ҳалақит бермайди. Жангнинг асосий юлдузи — Сауль. У рақиби 15 жангда ишлаб топган нарсани иккита жангда топмоқда, — дея Де Ла Хойянинг сўзларини келтиради Boxingscene нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!