Гризманн ўзини Месси ва Роналду билан бир қаторга қўйди

"Атлетико" клуби хужумчиси Антуан Гризманн "Ювентус" юлдузи Криштиану Роналду ва "Барселона" форварди Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Улар афсонавий футболчилардир. Бу икки юлдуз чарчаш нима эканлигини билишмайди, бир йилда 50 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишади, совринлар ҳамда "Олтин тўп"ни қўлга киритишади.

Жорий йил УЕФА Суперкубогини, Жаҳон чемпиони ҳамда Европа лигасида ғалаба қозонганим сабабли, ўзимни Роналду ва Месси билан бир қаторга қўйдим, - дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!