Ҳамюртимиз сўнгги дақиқаларда имкониятни қўлдан бой берди
Қирғизистонда бўлиб ўтаётган “Bishkek Open – 1” халқаро турнири бугун ўз ниҳоясига етди. Ўсмирлар орасида ўтказилган ушбу турнирнинг бугунги финал босқичида ҳамюртимиз Беҳзод Расаматов Украина вакили Володимир Малаховга қарши кортга чиқди.
Расаматов дастлабки сетни 6-7 ҳисоб билан ўз фойдасига бошлади. Аммо кейинги сетларда 6-1, 6-3 кўрсаткичлари билан имкониятни рақибига бой бериб қўйди.
Мусобақа якунларига кўра, Беҳзод Расаматов иккинчи ўринга лойиқ деб топилди. Турнир ғолиблиги эса украиналик Володимир Малаховга насиб қилди.

Фикрлар