Ҳасанбой Дўсматов: Олтин медал фақат мен учун яратилмаган
Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, ватанимиз шаънини муносиб даражада ҳимоя қила олдилар. Якунда Ўзбекистон Осиё ўйинларида медаллар тўплаш борасида кучли бешликдан ўрин эгаллагани ҳам катта гап. Бу эса юртимизда спорт соҳасига қаратилаётган юксак эътиборнинг ифодасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Осиё ўйинларида андижонлик спортчилар ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Бир қатор спорт турлари бўйича қўлга киритилган муваффақиятларни алоҳида эътироф этсак арзийди. Айниқса, Андижонда бокс спорт тури анча ривожланган бўлиб, Осиё ўйинларида Ўзбекистонга тақдим этган медалларнинг салмоқли қисми айнан боксчиларимиз томонидан амалга оширилгани ҳам эътиборга моликдир. Барчага яхши таниш бўлган боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. SPORTS.uz муҳбири эса куни кеча Дўстматов билан қисқача суҳбатда бўлди.
Иқтидорли боксчимиз суҳбат давомида олтин медаллар фақат унинг учун яратилмагани ва мағлубият спортда учраб туриши ҳақида айтди.
- 2016 йилги Олимпиадада қўлга киритган олтин медалдан кейин сизга бўлган эътибор янада ошиб кетганди. Ўтган йили Гамбургдаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритдингиз. Бу сафар эса Осиё ўйинларида ҳам яна кумушга сазовор бўлдингиз...
- Нимага? 2017 йили Осиё чемпионатида олтин медални олдим. Спортда олтин медаллар фақат мен учун яратилмаган-ку. Шунинг учун бошқа спортчилар ҳам ҳаракат қилишяпти, ўз устида ишлашяпти. Спортни яхши тушунган одам биладики, доим ҳам сиз ўйлаган натижа келавермайди. Бир ундай бўлса, бир бундай бўлади.
Суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.
Фикрлар