Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жаҳон чемпионини таслим этди

Кўҳна Самарқанд шаҳри Жаҳон Бокс Серияларининг (World Series of Boxing) чорак финал жангига мезбонлик қилмоқда. Унда ҳамюртларимиздан ташкил топган "Uzbek Tigers" жамоаси Кубанинг "Cuba Domadores" боксчиларига қарши баҳс олиб бормоқдалар.

Бешта жангдан иборат ушбу қарама-қаршиликнинг дастлабки баҳси 49 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Бироз аввал якунига етган ушбу қарама-қаршиликда Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жаҳон чемпиони Йоҳанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.

Беш раунд давом этган ушбу жангда энгилмас боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!