Ҳимояланишни ўзгартириб юборган «буюк Гвардиола»

Каталониялик мураббий ҳимояланишни ўзининг асосий ғояси қилиб олмаган бўлсада, фақатгина бир неча мураббийлар бунга эриша олган. «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи бу мавсумда ушбу жабҳада ҳам катта муваффақиятларга эриша олганини кўрсатмоқда.

Эҳтимол анъанавий ҳимояланиш билан «Манчестер Сити» қилаётган ишларда фарқ бордир, аммо Пеп Гвардиола бунинг уддасидан чиқмоқда. Яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида уни «энг яхши ҳужумкор мураббий бўлиш билан бирга, энг яхши ҳимоявий мураббий ҳам» дея таърифлашди.

Унинг ўзи ҳимояланиш услуби ҳақида тушунтириб берди: «одатда чуқурроқ ҳимоялансангиз, сиз яхшироқ ҳимояланасиз. Биздаги ёндашувдан фарқи, биз анча юқорирроқ ҳимояланамиз. Бунда ҳимоя чизиғининг ортида кенг бўш зоналар бўлади. Яхши ёки ёмон ҳимояланаётганингизни англаш бироз мураккаб бўлади.»

Буни 18 ой олдин «Монако»га қарши учрашувда бошлаб берган эди. Ўшанда, у жамоаси икки голлик фарқни сақлаб қолиш учун ҳимояга ётиб олмасликни, аксинча уни янада ошириш кераклигини таъкидлаганди. Бунга жамоасини мажбур қилганди.

Бу эса кўпчиликда ҳимояланиш ўзи нималигини билишга яна бир марта қизиқтирганди. Чуқурроқ ҳимояланиш, плеймейкерларга ҳалақит бериш, ҳар бир зарбанинг йўлига ўзини отиб бартараф қилиш – бу биз билган ҳимояланишнинг анъанавий услуби ҳисобланади.

«Шаҳарликлар» бунга қарши чиқиб олдинга интилди ва «Монако»га якунда ютқазиб қўйди. Гвардиоланинг ушбу ёндашуви унга бўлган ишончни шубҳа остига қўйди ва «яхши ўйлаб чиқилмаган» тамғаси ёпиштирилди.

«Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиши унинг «идеалист ёндашуви» туфайли содир бўлгани ҳақида жар солинди.

Агарда у ўшанда бундан воз кечганида чорак финал тўсиғидан ўтган бўларди, аммо улар ҳозирги ҳолатига келмаган ҳам бўларди. Унинг жамоаси айни вақтда кўрсатаётган ўйинларига бир назар ташланг-а.

Улар ҳозирда Англиянинг энг зўр жамоаси бўлиб турибди. Матбуот анжуманида таъкидланганидек, клубнинг нафақат ҳужумкорлиги балки ҳимоя чизиғи ҳам анча мустаҳкам.

Жамоа бу мавсумда Премьер Лига доирасида атиги 5 та гол ўтказиб юборган. «Ливерпуль»да ҳам шунча. Европанинг кучли бешлик жамоаларидан бирортаси улардан камроқ гол ўтказиб юбормаган.

1 Лигада «Пари Сен-Жермен» 13, Италия гиганти «Ювентус»да бу рақам 8, «Атлетико»да ҳам шунчани ташкил қилади.

«Шаҳарликлар»нинг очиқ ўйин пайтида ўтказиб юборган голи узоқ 1-сентябрга тўғри келади.

Аммо уларни бир қараганда «ҳимоявий жамоа» деб бўлмайди. Чуқурроқ ҳимояланиш ва тўпни рақибга бериш Гвардиолага ёт хусусиятлар ҳисобланади. Рақиб жойлашган томонда ҳимояланадиган жамоани “ҳимоявий” деб бўладими? Гвардиоланинг шогирдлари айнан шу тариқа ҳимояланади.

«Биз клубда доим футболчиларни агарда тўп бизнинг дарвозамиздан имкон қадар узоқда бўлса биз хавфсизроқ бўлишимизга ишонаман ва бунга уларни ҳам ишонтиришга ҳаракат қиляпман. Бундай ўйнаш анча, анча яхшироқ» – дейди «Бавария»нинг собиқ устози ўз услубини тушунтираркан.

«Тўп дарвозамизга яқин бўлган пайтда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳамма нарса. Бурчак зарбаси, жарима зарбаси, фоллар ишлатасиз, иқтидорли футболчилар бурчак зарбасидан ҳам гол уриб кетавериши мумкин» – дея қўшимча қилади.

Айтишга осон, шундайми? Гвардиола буларнинг барчасини кашф қилишнинг уддасидан чиқа олди. У мураббий бўлганидан бери юқорироқда ҳимояланиш ғояси унга тинчлик бермай келади.

Бу ҳам албатта ҳимояланишнинг янгича услуби, аммо биз билган ҳимояланиш эмас. Ҳозирда унинг Англиядаги фаолияти ҳам ўз ғояларини тарғиб қилиш учун қулай имкониятга айланиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!