Ҳозир "Реал"да фақатгина 4 нафар соғлом ҳимоячи қолди

“Реал” Мадридда ҳимоячилар жароҳат олиши эпидемияга айланиб кетди.

Таъкидлаш керакки, айни дамда “қироллик клуби”да 4 нафар соғлом ҳимоячи қолди ҳолс. Булар Альваро Одриосола, Серхио Рамос, Начо Фернандес ва Серхио Регилонлардир.

Ҳозирда Дани Карвахаль, Марсело, Рафаэль Варан ва Хесус Вальехо каби тажрибали ҳимоячилар лазаретда даволанишмоқда. Уларнинг барчаси камида 2 ҳафтасиз майдонга қайта олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ФИФА кунларига қадар  жами 4та ўйин ўтказади. Аниқроғи, уларни Ла Лига доирасида "Вальядолид" ва "Сельта"га қарши, шунингдек Испания кубоги доирасида "Мелилья"га қарши ўйинлар кутиб турибди.  Бундан ташқари “қироллик клуби” Чемпионлар лигаси доирасида "Виктории Плзень"га қарши сафар баҳсида ҳам иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!