Ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари учун навбатдаги ўқув-семинари ўтказилмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни янада оммавийлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудудларда ташкил этилган болалар ва ўсмирлар футбол академияларида ўқув жараёнлари сифатини ошириш мақсадида навбатдаги семинар ташкил қилинди. Ўқув-семинари Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ўтказилмоқда. Унда ОФК инструктори Ислом Аҳмедов, ЎФА Академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ўнгар Джалимов, шунингдек, ЎФА вакиллари Г. Айрапетов, В. Василиевич ҳамда ҳудудий футбол академиялар директорлари, Спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда мураббийлар иштирок этишмоқда.
Мазкур ўқув-семинар 3 кун давом этиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ўқув-машғулотларнинг ўтказилиши, кунлик машғулот конспкктларини юритилиши ҳамда мураббийлар томонидан машғулотлар таҳлилини амалга оширилишини муҳокама қилишдан иборат. Ўқув-семинарнинг иккинчи ва учинчи кунларида махсус болалар лигаси - “Baby league” тизимини жорий этиш ҳамда Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясига саралаш босқич мусобақасини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинади.
Фикрлар