Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3610-сонли қарорига асосан ташкил қилинган юртимиздаги 14та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида шу йилнинг 16 ноябрь -3 декабрь кунлари "ЎФА Кубоги" мусобақаси ўтказилади.

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ҳудудий болалар ва ўсмирлар академиялари тарбияланувчилари маҳоратини ошириш, улар ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, болалар футболини янада ривожлантириш, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга муносиб номзодларни саралаб олишдан иборат.

Ушбу "ЎФА Кубоги" мусобақасини селекционерлар кузатиб боришади. Мусобақа давомида ўзини кўрсата олган ёш футболчилар Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясига саралаб олинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!