Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабулнинг биринчи босқичи 1 июль куни бошланди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, биринчи босқич 1 июль кунидан 20 июль кунига қадар давом этади ҳамда ҳар бир ҳудуд, яъни вилоят аҳолиси фақатгина ўзининг вилоятидаги ҳудудий академияга хужжат топшириши мумкин. Биринчи босқич имтиҳонларида қатнашишни истаган болалар ўзлари билан туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда соғлиғи тўғрисида маълумотнома (086 форма) олиб келишлари керак бўлади.

1-босқичда синовга келган болалар жамоаларга бўлинган ҳолатда футбол ўйнашади. Бошқа ҳеч қандай махсус талаблар мавжуд эмас. Футболчилар бевосита ўйин давомида ўз иқтидорларини намойиш қилишади. Мураббийлар томонидан танлаб олинган иқтидори бор болалар, 2-босқичда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларга қабулнинг биринчи босқичи барча вилоятларда ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!