Ҳусниддин Ғофуров янги жамоаси сафидаги илк голини киритди (видео)

CHERY AUTO

Дам олиш кунлари Сербия Супер лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган Лучанининг “Младость” клуби ўз майдонида “Войводас”ни қабул қилди.

Tecno

Мазкур ўйинда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 53-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Бу вақтда унинг жамоаси 0:2 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Учрашувнинг 88-дақиқасида эса Ҳусниддин меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартиришга эришди.

Бу унинг лучаниликлар сафида киритган илк голи бўлди.

Қуйида учрашувда юзага келган диққатга сазовор вазиятлар ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!