
Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси гранд клуб олдида ожиз қолди
Кеча Сербия Супер Лигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Младость Лучани” жамоаси сафарда 8 карра Сербия чемпиони бўлган “Партизан” билан куч синашди.
Мазкур ўйинда белградликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз учрашувнинг 65-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.
Бу вақтда унинг жамоаси 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.
Сербия Супер Лигаси. 8-тур
“Партизан” – “Младость Лучани” 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: Милетич(53), Пантич(62), Тавамба(70).
Фикрлар