Ҳусниддин Пўлатов чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди
Профессионал боксда мувақффақиятли фаолият юритаётган ўзбекистонлик Ҳусниддин Пўлатов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида ҳамюртимиз WBA Asia чемпионлик камарини ҳимоя қилишнинг уддасидан чиқди.
12 раунд этиб белгиланган ҳимоя жангида унга филиппинлик Родел Венкеслао (13-17-2) рақиблик қилди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этиб, унда Ҳусниддин очколар бўйича Роделни мағлуб қилиб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган Ҳусниддин ушбу камарни ўтган йили 15 сентябр куни индонезиялик Саҳлан Корални (17-7-0, КО10) техник нокаутга учратиб қўлга киритган эди. У профессионал рингда жами 8 та жанг ўтказиб, шулардан 5 тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 тасида рақибларининг қўли баланд келган.
Фикрлар