Ибрагимович: Эй, Бекхэм, бугун Англия шведларни енгса, мен сенга бепул кечки овқат таклиф қиламан

Швеция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ-2018 чорак финалидан ўрин олган Швеция – Англия ўйини олдидан англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм билан ижтимоий тармоқлар орқали ўзаро баҳс бойлади.

Даставвал Златан ўзининг Instagram саҳифаси орқали шундай деб Бексга мурожаат қилди.

“Эй, Бекхэм, агарда, Англия Швецияни енгса, мен сенга дунёнинг исталган бурчагида кечки овқат олиб бераман. Агарда, Швеция ғалаба қозонса, сен менга IKEA (Голландиянинг машҳур ишлаб чиқарувчиси) олиб берасан. Келишдикими?”.

Ўз навбатида Бекхэм ҳам бу чақирувни жавобсиз қолдирмади.

“Швеция ютса, шахсан ўзим IKEA олиб бераман. Агарда, Англия ғалаба қилса, сен “Уэмбли”га инглизларнинг бирор ўйинига “уч шерлар” либосида келасан ва танаффусда қовурилган балиқ ҳамда картошка ейсан”.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Швеция ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади ва сайтимиз орқали онлайн матнли транслация қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!