Ибрагимович "Милан"га 2 та шарт қўйди

Аввал хабар берганимиздек “Милан” айни дамда “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимовичнинг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 37 ёшли швециялик футболчи ҳозирда жуда кўплаб таклифларга эга. Бироқ, “Милан” учун яна Европага қайтишга тайёр. Унинг агенти Мино Райола ва “россонерилар” спорт директори Леонардонинг ўзаро учрашувидан сўнг музокаралар тафсилотлари маълум бўлди.

Унга кўра Златан миланликлардан йилига 2 млн евро маош ва кейинчалик узайтириш шарти билан 1,5 йиллик шартнома талаб қилмоқда. Энди бу борадаги барча нарса фақатгина “Милан”га боғлиқ бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!