Иброҳимовичдан айрилган "МЮ" бирдан икки супертўпурарни олади

CHERY AUTO

Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган "Манчестер Юнайтед" ёзда ҳужумчи чизиғини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилди.

Tecno
 

Жамоанинг бугунги кундаги етакчи тўпурари Златан Иброҳимовичнинг оғир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани ва Уэйн Руни ишончни оқламаётгани боис Жозе Моуриньо ёзда Манчестерга "Торино" ва "Атлетико" тўпурарлари - Андреа Белотти ва Антуан Гризманни олиб келади.

Ҳар икки футболчининг трансфер нархи 100 миллион еврони ташкил қилади. Гризманн анчадан буён "Манчестер Юнайтед"га ўтишни кўзлаб юрипти. Манчестерликлар Белоттининг трансферини Маттео Дармианни "Торино"га жўнатиш орқали енгиллаштирмоқчи.

Жорий мавсумда Белотти 27 та, Гризманн 25 та гол урди.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию