“Ифтихор” – “Шердор” учрашуви 1 октябрга кўчирилди, чунки...

Про-Лига 28 тури доирасида 30 сентябрь куни ўтказилиши белгиланган “Ифтихор” – “Шердор” ўйини “Ифтихор” клуби уй стадиони ҳисобланган “Марказий” стадиони худудида реконструкция ишлари давом этаётгани боис, бир кун кейинга сурилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарингиз бор, 28 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” Дастури ҳамда бу борада қўшимча чора-тадбирларни белгилаш борасидаги ПҚ-3630 сонли қарори имзоланган ва ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида республиканинг барча худудларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ҳам айни дамда катта хажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Туман марказидаги “Буюм бозори” ҳамда “Деҳқон бозори” худудларида олиб борилаётган реконструкция ишлари ҳамон олиб борилаётгани боис, туман маъмурияти ушбу бозорларнинг бир қисмини “Ифтиҳор” клуби стадиони жойлашган худудга кўчирган. Туман маъмурияти шанба ва якшанба кунлари туманнинг барча бурчакларидан кўплаб аҳолининг бозорларга келишини инобатга олиб, клубнинг уй учрашувларини вақтинчалик бошқа кунларга кўчирилишини сўраб Профессионал Футбол Лигасига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатни инобатга олиб, Профессионал Футбол Лигаси Про-Лига B, 28-тури доирасидаги “Ифтиҳор” ҳамда “Шердор” клублари ўртасидаги учрашувни 30 сентябрдан 1 октябрь кунига кўчириш ҳақида қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!