Игуаин “Милан”да қанча маош олиши маълум бўлди

  • 2 август, 2018, 15:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" форварди Гонсало Игуаин "Милан"га кўчиб ўтгач қанча маош олиши маълум бўлди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи “россонерилар” сафида бир мавсум учун 9,5 млн евро маош олади. Ушбу маблағнинг 1 миллиони “Ювентус” томонидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Милан” Игуаинни 18 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олиши ва ижара муддати якунлангач уни 36 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, Игуаин учун айни дамда Лондоннинг “Челси” клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!