Икарди "Сампдория"га қарши ўйинда ҳам иштирок этмайди

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди А Сериянинг 24-тури доирасидан ўрин олган "Сампдория"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли аргентиналик футболчи ўзининг собиқ жамоасига қарши бўладиган ўйинга қадар жароҳатидан тўлиқ соғайиб улгурмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди “Интер” сардорлигидан маҳрум этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У шунингдек УЕФА Европа лигаси доирасида Австриянинг “Рапид” клубига қарши бўлиб ўтадиган сафар ўйинига ҳам боришни хоҳламади.

Маълумот учун, "Интер" - "Сампдория" учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!