Икарди ва Аллегри А Серияда энг яхшилар қаторида эътироф этилишди

Италия А Сериясининг 2017/18 йилги мавсумида ўзини кўрсатган футболчи ва мураббийлари тақдирланишди.

Унга кўра "Интер" форварли Мауро Икарди ўтган мавсум чемпионатнинг энг зўр футболчиси деб топилди. Бундан ташқари аргентиналик футболчи мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Шунингдек, "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри “Энг яхши мураббий”, ўтган мавсумни “Рома”да ўтказган Алиссон эса “Энг яхши дарвозабон, Жанлуки Рокки эса “Энг яхши ҳакам” деб топилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Икарди ўтган мавсум 34та турда жами 29та гол уришга эришган бўлса, Алиссон 37та ўйинда ўз дарвозасидан 28та гол ўтказиб юборган эди. Аллегри шогирдлари эса якунда А Серия чемпионлигини тантана қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!