Икки нафар мураббий Жанубий Кореянинг Эронга қарши баҳсини кузатиш учун кетади

BEPUL PROPAN

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Ўзбекистон чемпионатида юзага келган танаффусдан фойдаланиб Жанубий Корея давлатига сафар уюштиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мураббий 30 август куни Жанубий Кореяга йўл олади. Хориж сафаридан мақсад ЖЧ-2018 саралаш турниридан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишдан иборат.

Мўминжонов учрашувни томоша қилиш билан бир қаторда ЖЧ саралашидаги терма жамоамизнинг сўнгги рақиб ўйин услубини ўрганиш ва малака оширишни ҳам мақсад қилган.

Жанубий Корея сафари давомида Илҳом Мўминжоновга "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамроҳлик қилади.

Эслатиб ўтамиз ЖЧ саралашидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон терма жамоалари учрашуви 31 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!