Икки нафар яккакурашчимиз Нью-Йоркда жанг қилади
20 июль куни Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Medison Square Garden” аренасида кикбоксинг бўйича “Glory 55” турнири бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада икки нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Унда ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев америкалик Геофрей Тенга қарши рингга чиқади. Бу спортчи профессионал рингларда 3 та жанг ўтказиб, 1 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.
Иккинчи жангда эса Аваз Азилов март ойида ММАда фаолиятини бошлаган америкалик Малик Блейкка қарши жанг қилади. Бу спортчи шу вақтга қадар битта жанг ўтказиб, зафар қучган.
Фикрлар