Илҳом Мўминжонов бўйича суриштирув бўлади

Кеча "Навбаҳор" клуби вице-президенти Шамшод Сариковнинг интервьюси яна барчанинг эътиборини "Навбаҳор" ва Илҳом Мўминжоновга қаратди. Унинг маълум қилишича, жамоанинг собиқ устози Илҳом Мўминжонов футболчи Азизбек Турғунбоевни "Пахтакор"га олиб борганлигини маълум қилди. Бу эса футбол жамоатчилиги томонидан салбий қабул қилинди.

"Навбаҳор" вице-президенти : Турғунбоевнинг «иши»да Мўминжонов ва Ирисметов ўзаро келишгани маълум бўлди

Ушбу ҳолатга ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди. 

- Илҳом Мўминжонов масаласида суриштирув бўлади. Бўлмагунича қўйилмайди. «Навбаҳор» билан шартномаси бор вақтида Азиз Турғунбоевни «Пахтакор»га олиб боргани исботланса, катта жарима тўлайди.

Бу жарима қолганлар учун ҳам ўрнак бўлиши учун керак. Чунки кейинги сафар бу каби иш учун шахсларни маълум муддатга дисквалификация қилишга ҳам қарши эмасман.

Бу масалада бошқа тўхталмайман. Мабодо иш боришига Наманган тарафдан қандайдир қаршилик бўлса, бу ҳақда ҳам очиқ айтаман, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
17/01/2019 22:18
Азиз Тургонбоев Пахтакор билан шартнома тузган йук,Навбахорга кайтиб келди,нимасига бунча вахима киласан,нима сиз ПФЛ дагиларнинг бошка киладиган иши йукми,нима,Илхом Муминжоновдек ёш талантли мураббийни синдирмокчимисизлар,тирнок ичидан кир кидирманглар,узи шундок хам футболимизда талантлик мураббийлар кам.
&
Alisher1981
24/01/2019 10:07
Bu muminjonov deganlari artist ekan bunga faqat pul bulsa buldi ekan