"Интер" Бразилия клуби билан ўзаро ҳужумчи алмаштиришни режалаштирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миланнинг “Интер” клуби Бразилиянинг "Фламенго" клуби билан ўзаро ҳужумчилар рокировкасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда FOX Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “нерадзуррилар” ўзининг бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Барбозанинг (Габигол) ўрнига Бразилия клубидан 17 ёшли форвард Линкольн Корреани алмаштирмоқчи. Такъкидлаш керакки жамоалар дастлаб ушбу футболчиларни ўзаро ижара асосида алмашиб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, Габигол айни дамда ижара асосида “Сантос” сафида тўп сурмоқда. У ҳозирча 16та гол билан Бразилия чемпионати тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!