Хабарингиз бор бугун Италия А Сериясининг 15-тур учрашувларига старт берилади. Турни “Ювентус” ҳамда “Интер” жамоалари ўртасидаги марказий баҳс бошлаб беради.

"Ювентус" - "Интер": анонс и прогноз центрального матча 15 тура Серии "А"

Учрашув ҳақида қизиқарли фактлар:

- “Ювентус” ва “Интер” қарама-қаршилиги 88 йилдан буён давом этиб келмоқда. Ушбу жамоала илк бор 1930 йилда тўқнаш келишган.

- Ҳозиргача ушбу жамоалар Италия чемпионатида жами 176 марта баҳс юритишган. Шуларнинг 82тасида “кекса синьора”нинг қўли баланд келган бўлса, 48тасида “нерадзуррилар” ғалаба қозонишган. Қолган 46та ўйинда эса кучлар тенг келган.

- “Ювентус” сўнгги 3та ўйиндан буён “Интер”га ғалаба қозониш учун ҳеч қандай имкон қолдирмаяпти. Туринликлар охирги 3та қарама-қаршиликнинг 2тасида ғалаба қозонишган ва 1тасида дуранг қайд этишган.

- “Интер” сўнгги бор “Ювентус” майдонида 2012 йилнинг 3 ноябрь куни ғалаба билан қайтган.

- “Ювентус” А Сериянинг сўнгги 15та баҳсидан 14тасида рақиб дарвозасига камида 2та гол киритган.

- “Интер” Туринда кечган сўнгги 4та ўйиннинг барчасида “Ювентус” дарвозасига йўл топа олмаган.

"Ювентус" – "Интер"

Стадион: "Альянц" (Турин)

Бошланиш вақти: 00:30

Тахминий таркиблар:

"Ювентус": Шесни – Де Шильо, Бонуччи, Кьелини, Сандро – Бентанкур, Пьянич, Матюиди – Дибала, Роналду, Манжукич.

"Интер": Ханданович – Д’Амброзио, Шкриньяр, Де Врей, Асамоа – Брозович, Весино – Кейта, Валеро, Перишич – Икарди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98