"Интер" етакчи футболчиларидан бирини йўқотиши мумкин
Миланнинг “Интер” клуби ўзининг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Марсело Брозовични йўқотишдан қўрқмоқда.
Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли хорватиялик футболчига айни дамда Европанинг бир қатор грандлари жиддий қизиқиш билдира бошлашган. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули бор йўғи 60 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Брозович жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар