"Интер" қишда Модрични сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи
Миланнинг “Интер” клуби ҳали ҳам “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрични қўлга киритишдан умидини узмаяпти.
Маълумотларга қараганада “нерадзуррилар” бу борада қишки трансферлар даврида “қироллик клуби”га таклиф билан чиқишмоқчи ва 33 ёшли хорватиялик футболчини сотиб олишга яна бир бор уруниб кўришмоқчи.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Интер” Модрични ўтган ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди, аммо якунда уларнинг бу урунишлари бесамар якунланди.
Маълумот учун, Модричнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2019/2020 йили мавсум якунига қадар имзоланган.
Фикрлар