Интервью! Фазлиддин Ғойибназаров Шахрам Ғиёсовни Рой Жонсга қиёслади (видео)

  • 13 декабрь, 2017, 16:50
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров айни дамда фаолиятини профессионал боксда давом эттирмоқда. Боксчимиз апрел ойидан бери профессионал жангларини ўтказиб келмоқда. У шу вақтгача 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва биттасида нокаут қайд этган.

Ҳозирда АҚШдаги машғулотларини қисқа муддатга тўхтатиб, юртимизда бўлиб турган боксчимиз SPORTS.uz интернет ахборот портали меҳмони бўлди. Суҳбат давомида боксчимиз ҳаваскорлар ва профессионал боксдаги фаолияти ҳамда олдинда режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин навбатдаги жангини 9 декабрь куни Нью-Йоркдаги афсонавий “Madison Square Garden” аренасида ўтказиши керак эди, аммо эски жароҳати сабабли бу жанг бекор қилинди.

Тез орада сайтимизда чемпионимиз билан суҳбатни тўлиқ ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!