Ирина-Камелия Бегу ва Моника Никулеску Таиландда ғолиб бўлди
Руминиялик Ирина-Камелия Бегу ва Моника Никулеску "Toyota Thalland Open" мусобақасининг жутфлик баҳсларида ғалаба қозонди.
Хуахинда ўтказилган мазкур мусобақанинг финал учрашувида Ирина ва Моника россиялик Анна Блинкова ҳамда хитойлик Ван Яфанни 2:6, 6:1, 12:10 ҳисобида енгди.
Шу тариқа зарфар қучган Бегу ва Никулеску бош соврин билан биргаликда 280 рейтинг очкосига ва 12,300 АҚШ долларига эга бўлди.
Фикрлар