
"Ишқилиб, майдонга карточка оламан деб чиқма". Миржалол Қосимов шогирди билан ҳазиллашди
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Бухоро" дарвозасига киритилган иккинчи муаллифи - Хуршид Ғиёсов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Албатта, ғалаба қозондик, кайфият зўр. Мураббий танлаган тактикада ўйнамоқдамиз ва натижа ҳам бўлмоқда. Ҳар ўйиндан олдин бугун гол ураман деб чиқяпман ва шукурки бунга эришмоқдаман", - деб айтиб ўтди Ғиёсов.
Шунда "қалдриғочлар устози Миржалол Қосимов "Карточка оламан деб чиқмагин", - деб ҳазиллашди ва шундан сўнг залдаги барчани кулдирди.
Манба: SPORTS.uz
Фикрлар