Талаш бўлаётган Шомуродовнинг трансфер бозоридаги нархи кўтарила бошлади!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган йўналишлар сони ошиб бормоқда.

Tecno

Гарчи ўзбек легионерига биринчи таклиф АҚШ томонлардан келган бўлса-да, айни пайтда Европа клубларининг чорлови жолзарб аҳамият касб эта бошлади.

Якунланган чемпионатнинг иккинчи ярмида Элдор “Рома”даги тўрт йиллик фаолияти давомида энг зўр ўйинларини  ўтказди. Илгари Рим клуби спорт бўлиши мутасаддилари ўзбек футболчисидан қутилиш мақсадида жамоа қидирган бўлса, энди муваффақиятли мавсумдан кейин уларда ҳамкорлик учун клуб танлаш имконияти юзага келмоқда.

Италиядаги манбаларнинг ёзишича, “Рома” тарихидаги энг қиммат трансферлардан ҳисобланган Элдор “бўрилар” сафидаги ўйинлари билан пойтахтлик мухлислар ишончини қозонган. Гарчи ўзбек форвардининг “Женоа”дан “Рома”га ўтиши пойтахтликларга қарийб 20 миллион еврога тушган бўлса-да,  Шомуродов дастлабки йилларда асосий таркибга кириши қийин кечди. Бунинг оқибати у “Специя” ва “Кальяри”га ижарага жўнатилди.

Бироқ ўтган мавсумда “Рома”нинг инқироздан чиқишида муҳим роль ўйнаган Шомуродов асосий таркиб учун курашда Артём Довбикдан устунлик қилгани бу ўйинчининг салоҳияти ҳамон юқори эканидан далолат беради.

Демак, ёзги трансфер бозорида Элдор Шомуродов талаш бўлиши табиий.

Нуфузли манбаларга кўра, “Рома” қисқа фурсатда чиқиш трансферини расмийлаштириши лозим. Бу клубга молиявий фэйр-плей қоидасини бузилишидан сақланиш имконини беради.

-“Рома” келаси йили муҳим мақсадларига эришиши лозим. Жан Пьеро Гасперини бошчилигида клуб А Серияда кучли тўртликка кириб, Европа Чемпионлар лигасига чиқиш учун курашмоқчи. Бунинг учун пойтахтликлар таркибни кучайтириши талаб этилади ва ана шу мақсадда “Рома” жддий ўзгаришларга қўл урмоқчи. Спорт директори Флоран Гисольфининг бир йиллик ҳамкорликдан кейин ўрнини Фредерик Массарага бўшатиб бериши ҳам ана шу ислоҳотлар доирасида юз берди.

Энди Массара биринчи навбатда чиқиш трансферлари бўйича ишлаши керак. “Рома” УЕФАнинг молиявий фэйр-плей талабларини бузмаслиги ва санкцияга тушмаслиги учун ҳеч бўлмаган битта катта чиқиш трансферини амалга ошириб, ғазнага камида 10 миллион евро тушириши шарт.   

Римдан кетиш эҳтимоли катта бўлиб турган биринчи рақамли футболчи Анжелиньо эди. Бироқ, унинг Саудия Арабистони клублари билан музокараси тўхтаб қолди.   Сўнгги кунларда Элдор Шомуродов трансфери долзарб аҳамият касб эта бошлади, - деб ёзмоқда siamolaroma.it сайти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Массара ҳозир иккита чиқиш трансфер бўйича ишламоқда. Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун аввалига римликларга 7 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилганди.

Ўзбек ҳужумчиси учун курашга Франциянинг “Ренн” клуби ҳам қўшилди. Бу клуб сафида “Рома” қизиқиш билдираётган тўпурар Арно Калимуэндонинг борлиги французларга қўшимча имконият бериши мумкинлиги айтиляпти.

“Ренн” клубининг қизиқиши ортидан “Башакшеҳир” Элдор Шомуродов учун таклиф қилинаётган суммани 8 миллион еврога кўтарди.  Шомуродовнинг трансфери клуб ғазнасига зарур маблағнинг катта қисмини олиб киради.

Бундан ташқари, “Рома” аргентиналик жаҳон чемпиони Леандро Паредесни ҳам сотиб юбормоқчи. Бу юлдуз учун римликлар “Бока Хуниорс”дан 3,5 миллион евро талаб қилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Жан Пьеро Гасперини клуб раҳбариятини таркибни асосан 22-26 ёшдаги футболчилардан шакллантириши ҳақида огоҳлантирган. Бу ёши катта ўйинчилар ўзларига бошқа жамоа топиши кераклигини англатади.

Бу қарор яқин кунлар ичида 30 ёшни қарши оладиган Элдор Шомуродовни ҳам четлаб ўтмаса керак. Легионеримиз мавсумдаги самарали ўйинлари ортидан клуб билан амалдаги шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтирган эди.

Демак, Элдор Шомуродов қандай йўл тутишини вақт кўрсатади. Биз эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурарининг атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз...  

Янги бош мураббий Ҳусановга имкон берадими?

Шомуродов кучайиб кетди...

“Топ-5” ёки Туркия: Шомуродов қайси жамоани танлагани маъқул?

Нима бўлди? Бир жамоа бирданига зўр ўйнаб турган тўрт легионеримиз билан хайрлашди!

Шомуродовнинг трансферини ким ҳал қилади?
Шомуродов “бомба” трансфер бўлади! Европанинг машҳур лигасида Элдорни кутишяпти
Ўткир Юсуповнинг бу “иши”ни ҳеч ким унутмайди!

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!