Иско ҳақиқатдан «Реал»га кераксизми?

«Сантьяго Бернабеу»даги фаолияти давомида бир неча марта ҳужумкор ярим ҳимоячи таркибда ортиқча футболчига айланиб қолган. Клубдаги ваколатини расмийлаштириб олган Сантьяго Солари қўли остида ҳам у асосий таркибга киришнинг уддасидан чиқа олмаяпти.

«Валенсия»нинг 17 ёшли келажаги порлоқ дея баҳоланган вакили Франсиско Роман Аларкон Суарес (қисқа қилиб айтганда Иско)ни ўша вақтдаги мураббийи Унай Эмери томонидан клубнинг «янги Давид Сильва»си дея таърифланганди.

Ўшандан икки йил ўтар-ўтмас болакай 2011-йилда «Валенсия» сафида 7 ўйин ўтказганига қарамай Андалусияга, «Малага»га қайтди. Молиявий жиҳатдан «соғин сигир» топиб олган «Малага» унинг тўлиқ трансфери учун 6 миллион евронинг баҳридан ўтди. Ўша вақтда ўзини ҳали кўрсатмаган ёшлар учун бундай нарх жуда қиммат эди.

Иско ўз навбатида унга «Месталья»да етарлича имконият берилмаган, деб ҳисобларди. Эмери эса аксинча фикрда. У ўзининг китобида Искони «интизомсиз футболчи» сифатида эътироф этади.

Аммо Эмери Исконинг иқтидорини юқори баҳоларди. У ва тенгқури Пако Алькасерни «Валенсия»нинг асосий жамоасига ўтказишни режалаштирган эди.

2011-йил ёзида «Арсенал» мураббийи Исконинг отаси ва агентига келаётган мавсумда у муҳим фигурага айланишини билдиради. Чунки «Манчестер Сити»га ўтиб кетган Давид Сильванинг ўрнини айнан Иско тўлдириши керак эди.

Бахтга қарши бу музокаралар клубнинг молиявий инқироз ҳолати пайтида ва 18 ёшли футболчи учун «Малага»дан «ёғлиққина» таклиф келиб тушган эди. Бу ёш Искога ўзи туғилган Андалусияда кўп пул ишлаш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни англатарди.

Искони сотиш қарори Эмерининг эмас, «Валенсия»ники бўлди. Икки мавсум «Ла Росаледа»да ўзини кўрсатганидан кейин 2013-йилда Карло Анчелотти «Сантьяго Бернабеу»га ўзининг илк трансфери сифатида айнан Искони олиб келди.

Орадан беш йил ўтгач ва бешта мураббий алмашганидан кейин у Сантьяго Солари қўли остида ҳам катта ўйинларда захирада қолиб кетмоқда.

Хўш, бу кимнинг хатоси? Унинг ёки клубнинг хатосими? Доимгидек, жавоб топиш осон эмас.

Унинг севимли позицияси – асосий ҳужумчи ортида ўйнайдиган «ўнлик» вазифаси 4-3-3 ўйин схемасида ишламайди. Бу ҳолат унга авваллари ҳам муаммо яратган. Гарет Бейл, Роналду ва Бенземалар сафда бўлганида уни асосий таркибда ўйнатиш масаласи жуда қийин эди.

Роналду кетган бўлсада, клубда Марко Асенсио бор. «Қироллик клуби» уни ўз келажаги сифатида кўрмоқда. Бу эса Искога яна бир жиддий чақириқ ҳисобланади.

Иско «Реал»нинг сўнгги уч ўйинида захирада қолдирилди. Шундан иккитасида эса у ўйинга кейинроқ ташланди.

Энди янги бош мураббий олдида ҳам Искони ўйнатиш масаласи кўндаланг турибди. Аммо у икки нарсага ишонч ҳосил қилиши керак. Биринчиси футболчи тўлиқ спорт формасида эканлиги бўлса, иккинчиси Исконинг ўйин услубига мослашиши масаласи.

Эски мақолларга кўра, иқтидор доим муваффақия қозонади, аммо айни вақтда «ўнлик» вазифаси борган сари топ фубтолда кам ишлатилмоқда. Унга ўхшатиладиган Давид Сильва ҳам «Манчестер Сити»да порлаётган бўлсада, у анъанавий ярим ҳимоячи ролида ҳаракат қилмоқда.

Исконинг асосий қуроли бу – кўриш, тўп билан муомала қилиш ва чизиқлар орасида яратувчанликни таъминлаш ҳисобланади. Аммо ҳозирги футболда яратувчанликдан кўра жисмоний куч талаб қилинмоқда.

Энди нима бўлади? Кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун клубни тарк этадими?

Унинг кам ўйин ўтказаётгани туфайли ОАВ Искони «Манчестер Сити» билан боғлашмоқда. Унинг «Малага»даги собиқ устози Мануэль Пеллегрини «Этиҳад»далигида «Реал» сотиб олмасидан аввал таклиф қилганди. Аммо клуб бошқарувига Пеп Гвардиола келганидан бери бу мавзу кўтарилмай келаётганди.

Пеп қўли остида «шаҳарликлар»нинг трансфер сиёсати махсус қобилиятларга эга футболчиларни сотиб олиш бўлмоқда. Исконинг ноаниқ ўйин услуби туфайли Англия гранди рўйхатида Иско бўлмаслиги эҳтимоли юқори.

Унга яқин манбаларга кўра, футболчи 100 % сафга қайтишни мақсад қилган. Шу тариқа у асосий таркибда муқим ўрнашиб олмоқчи.

26 ёшга кирган ярим ҳимоячи клуб билан олтинчи мавсумини ўтказмоқда ва бу муддат ичида у тўрт марта Чемпионлар Лигаси ва бир марта Ла Лигани ютиб олди. Искода қаерда ўйнаётгани борасида аниқ ғоя борлиги кўриниб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!