Исландия матбуот хизмати: Бошимизни баланд кўтарган ҳолда кетамиз

Исландия терма жамоаси матбуот хизмати Хорватияга қарши (1:2) кечган ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичи сўнгги туридан кейин баёнот билан чиқди.

“Ушбу жаҳон чемпионати биз учун ажойиб саргузашт бўлди. Биз бугун майдонда боримизни бериб ҳаракат қилдик ва бошимизни кўтарган ҳолда кетамиз. Дунёдаги энг яхши мухлисларга раҳмат. Россияга илиқ меҳмондўстлик учун ташаккур”, – дейилади Исландия термаси матбуот хизматининг “Твиттер”даги расмий саҳифасида.

Исландия терма жамоаси гуруҳ босқичи дастлабки турида Аргентина билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 2-турда Нигерияга 0:2 ҳисобида енгилди. Сўнгги турда исландияликлар Хорватияга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!