Исмоил Гонсалвеш "Истиқлол"даги дебют ўйинидаёқ гол урди

"Пахтакор" собиқ ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш фаолият олиб борадиган "Истиқлол" клуби бу тур сафарда "Пайкан"га қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Мазкур беллашувда 27 ёшли футболчи 81-дақиқада захирадан майдонга тушди ва орадан икки дақиқа ўтиб эса рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди.

Маълумот учун, "Истиқлол" 28 очко билан турнир жавдалида 5-поғонани эгаллаб турибди.

Эрон Про-лигаси. 16-тур

"Пайкан" - "Истиқлол" 0:4

Голлар: Табризи (16), Закипур (59), Гонсалвеш (83), (Ғофури 90+2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!