Испания 37 йилда илк бор “Уэмбли”да Англияни таслим қилди. Ҳар икки сафар – Маркос Алонсо билан

Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси 1-турида Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. “Уэмбли” мезбонлик қилган беллашувда испанияликлар 2:1 ҳисоби зафар қучди.

“Қизил фурия” ўз тарихида иккинчи марта Англияни “Уэмбли”да мағлуб қилиш уддасидан чиқди. Қолган баҳсларда Испания 5 марта мағлубиятга учраган бўлса, яна иккита ўйинда дуранг қайд этилди.

Эътиборли томони шундаки, 1981 йили Испания термасининг “Уэмбли”даги илк ғалабаси қайд этилганида, унинг таркибида Маркос Алонсо дебют қилган. Бу сафар "Челси" ҳимоячиси ҳам "қизил фурия" таркибида илк бор майдонга тушди. Ота ва бола миллий термада бир хил рақибга қарши ва бир хил майдонда дебют қилиб, ғалаба қозонишган.

Қайд этиш керакки, Маркос Алонсо, унинг отаси (“Атлетико” ва “Барселона”да тўп сурган) ва буваси (8 йил “Реал”да тўп сурган) — адашлар. Уларнинг исм ва фамилияси бир хил, фақатгина иккинчи исми фарқ қилади. Ҳар учаласи Испания термасида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!