
Италия Кубоги. “Рома” ўз майдонида “Сампдория”ни «янчиб» ташлади
Бироз аввал Италия кубоги нимчорак финал баҳслари доирасида «Рома» – «Сампдория» учрашуви ўз якунига етди. Мезбонларнинг тўлақонли устунлиги остидан ўтган баҳс «Стадио делла Рома» стадионига ташриф буюрган футбол ихлосмандлари учун ҳам манзур бўлди.
Ўйиннинг 39 дақиқасида Ража Наингголан жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасини нишонга олди ва ўйиндаги ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг аввалидаёқ римликлар Эдин Жеконинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни яна биттага оширишди. Шунингдек, 61 дақиқага келиб Эль-Шаарави ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга улгурди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса яна ўша Наингголан гол уришга муваффақ бўлди ва дубл қайд этди. Таъкидлаш жоизки, бу дубл белгиялик футболчининг «Рома» таркибидаги дастлабкиси бўлди.
Рома – Сампдория 4 – 0 (1 – 0)
Голлар: Наингголан 39, 90, Жеко 47, Эль-Шаарави 61
Рома: Алиссон - Фасио, Жезус, Мариу Руй (Эмерсон 78), Рюдигер - Наингголан, де Росси, Эль-Шаарави (Перотти 67), Паредес, Бруно Перес – Жеко (Тотти).
Сампдория: Пужони - Сильвестре, Додо (Павлович 78), Берешиньски, Режини - Журичич, Чигарини, Фернандеш, Линетти (Прат 68) - Муриэль, Будимир (Шик 62).
Комментарии