
Италия ҳужумчисидан айрилди
“Торино” клуби ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти “Верона”га қарши (2:2) А Серия 7-турида оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди
Иқтидорли футболчи ўнг тиззасини шикастлаб олган ва майдонни махсус замбилда тарк этганди. Шифокорларнинг маълум қилишича, Белотти камида тўрт ҳафта майдонга туша олмайди.
Андреа Белотти Италия терма жамоаси ва туринликларнинг яқин бир нечта учрашувни қўйиб юборишга мажбур бўлади.
Фикрлар