Италия кубоги. "Милан" катта қийинчилик билан чорак финал йўлланмасига эга чиқди

Генуя шаҳридаги "Луиджи Феррарис" стадионида кечган учрашувда "россонерилар" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келишди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, экстра таймларга мурожаат этилди.

15 дақиқадан иборат икки бўлимнинг ҳар бирида биттадан гол киритган Патрик Кутроне якунда миланликларга чорак финал йўлланмасини олиб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!